Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мансабдорлар олти ойда давлатга 668,2 млрд. сўм зарар келтирди — Бош прокуратура

Мансабдорлар олти ойда  давлатга 668,2 млрд. сўм зарар келтирди — Бош прокуратура

Фото: Xabar.uz

2022 йилнинг 6 ойи давомида Республика бўйича жами 1 429 та жиноят иши бўйича 1 785 нафар мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилган.

Бош прокуратура бу бўйича инфографика эълон қилди.

Жинояти фош қилинган мансабдор шахсларнинг 13 нафари республика, 195 нафари вилоят ва 1 577 нафари туман - шаҳар миқёсидаги вазирлик, идора ва ташкилотларда фаолият юритган.

Мансабдор шахсларнинг жиноятлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 668,2 млрд. сўм миқдорида моддий зарар етказилган бўлиб, тергов жараёнида ушбу зарарнинг 599,1 млрд. сўми ундирилган.

Фото: Бош прокуратура

Жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг 1 210 нафари ўзганинг мулкини ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон - торож қилиш, 158 нафари мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш, 129 нафари фирибгарлик, 74 нафари порахўрлик, 22 нафари мансаб сохтакорлиги, 15 нафари мансабга совуққонлик қараш, 7 нафари мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш ва 170 нафари бошқа жиноятларни содир этишган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг