Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Муҳожирларнинг қуролли ҳаракатларда иштирок этиш ҳолатлари кўпайяпти – Миграция агентлиги

Муҳожирларнинг қуролли ҳаракатларда иштирок этиш ҳолатлари кўпайяпти – Миграция агентлиги

Миграция агентлиги ўзбекистонлик муҳожирларга чет эллардаги қуролли можароларда иштирок этиш жиноий жавобгарликка олиб келиши ҳақида эслатмоқда.

«Қатор давлатларда меҳнат мигрантларини қуролли ҳаракатларда иштирок этишга ёллаш ҳолатлари кўпаймоқда. Бу сизнинг ҳаётингизга, эркинлигингизга ва келажагингизга хавф солади», – дейилади Агентлик ахборотида.

Шунингдек, қуйидагиларни қатъий равишда тақиқланишни таъкидламоқда:

  • қуролли можаро ва жанговар ҳаракатлар олиб борилаётган ҳудудларга яқинлашиш;
  • ҳарбий операцияларда иштирок этиш;
  • хорижий давлатларнинг қуролли кучлари, хавфсизлик хизматлари, ҳарбий адлияси ёки бошқа куч тузилмалари сафига қўшилиш;
  • шубҳали шахслар, гуруҳлар ёки ташкилотлар томонидан амалга оширилаётган ёллаш ёки жалб қилиш (вербовка) таклифларига розилик бериш.

Мавзуга доир: Самарқандда икки нафар ёлланма аскар уй қамоғига ҳукм қилинди

Шу билан бирга, Жиноят кодексининг 154-1-моддасига мувофиқ, хорижий давлатларда ёлланма асосда ҳарбий хизмат ўташ 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланиши эслатилган.

«Шубҳали таклиф ёки вазиятлар юзага келганда, дарҳол Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ёки Миграция агентликнинг ваколатхоналарига мурожаат қилинг», – деб ёзади Агентлик матбуот хизмати.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг