Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Наманганда дорини қимматга сотганларга нисбатан иш қўзғатилди

Наманганда дорини қимматга сотганларга нисбатан иш қўзғатилди

Фото: Xabar.uz

Рақобат қўмитаси томонидан Наманган вилоятида ўтказилган ўрганишлар натижасида 26 та дори воситаларини улгуржи сотувчи субъектда қонунбузарлик ҳолатлари аниқланди.

Маълум қилинишича, ҳудудий бошқарма “Fair tech” ягона ахборот тизими орқали олиб борган таҳлиллар давомида айрим дорихона ва улгуржи сотувчилар томонидан белгиланган савдо устамаларига амал қилинмаган. Хусусан, дори воситаларини сотишда белгиланган улгуржи референт нархлардан юқори нархлар қўлланилган.

Ўрганишлар натижасида ушбу қоидабузарликлар орқали жами 497 миллион сўмга яқин асоссиз даромад олингани аниқланди.

Ҳолат юзасидан Махсус комиссия томонидан референт нархларга амал қилмасдан, асоссиз равишда нархларни ошириб сотган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилди. Шунингдек, қонунбузарликларни бартараф этиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг