Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманганнинг йирик Телеграм-канали админлари товламачилик устида қўлга олинди

Наманганнинг йирик Телеграм-канали админлари товламачилик устида қўлга олинди

Ижтимоий тармоқларда Телеграмдаги «Namanganliklar» ва «Namangan-cars» канали админлари О.Т., М.А. ва Ж.Б.лар ўзаро тил бириктирган ҳолда Наманган шаҳридаги «Соҳил» кафеси раҳбаридан товламачилик йўли билан 600 АҚШ доллари олган пайтда қўлга олингани ҳақидаги хабарлар тарқалди.

«Xushnudbek.uz» телеграм каналида ёзилишича, ёлланган бир гуруҳ аёллар кафега киришиб овқатдан суварак чиққанлигини айтиб жанжал кўтаришган ва овқатдаги тараканни видеога олиб, видеони «Namanganliklar» канали админига олиб бориб беришган.

Воқеа тафсилотларига кўра, канал админи ошхона эгасини «Namanganliklar» каналида 100 минг аъзоси борлиги, агар видео каналга чиқарилса, мижозлар ошхонага келмай қўйиши билан қўрқитиб, кафе эгасидан пул талаб қилган.

Кафе эгаси тегишли ташкилотларга хабар бергандан сўнг, товламачиликда гумон қилинаётган админлар 600 АҚШ долларини олаётган пайтда қўлга олинган.

Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

«Namanganliklar» каналига қўшилган сўнгги хабарлар қуйдагича бўлган:

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг