Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Олий суд қўлга олинган журналист бўйича якуний ҳукмни эълон қилди

Олий суд қўлга олинган журналист бўйича якуний ҳукмни эълон қилди

Фото: Xabar.uz

Тошкентда ИИБ ходимлари томонидан журналист Михаил Довлатов қўлга олингани тўғрисида хабар тарқалди. 

Олий суд берган ахборотга кўра, журналистга нисбатан очилган иш тугатилган. 

Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг 2023 йил 16 январдаги қарорига мувофиқ Михаил Довлатов (1986 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, «Новости Узбекистана» интернет-нашри мухбири)нинг ҳаракатида маъмурий ҳуқуқбузарлик аломати йўқлиги сабабли, унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисми билан юритилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш МЖтКнинг 271-моддаси (маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни истисно этувчи ҳолатлар) 1-бандига асосан тугатилди, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг