Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фарзандим етти йилдан буён чет элда ишлаяпти. Пенсия ёшига етганида чет элдаги иш стажи ҳам ҳисобга олинадими?

Фарзандим етти йилдан буён чет элда ишлаяпти. Пенсия ёшига етганида чет элдаги иш стажи ҳам ҳисобга олинадими?

Ушбу суғурта тўловлари пенсия суммаси миқдорига таъсир кўрсатади.

Фото: «uz24.uz»

Чет элда ёлланган ҳолда ишлаётган фуқаролар ўша давлатда ишлаган ҳар бир ойи учун мамлакатимиз пенсия жамғармасига суғурта бадалларини ихтиёрий равишда тўлаши мумкин.

Бунда у қанча миқдорда пенсия олишни исташидан келиб чиқиб, суғурта бадаллари миқдорини мустақил равишда белгилашга ҳақли. Ушбу суғурта тўловлари пенсия суммаси миқдорига таъсир кўрсатади.

Бадаллар миллий валютада, фарзандингиз доимий яшаш жойи бўйича солиқ органларига хизмат кўрсатаётган банкларда очилган Пенсия жамғармасининг тегишли даромад транзит ҳисобрақамларига тўланади.

Бадаллар ҳар ойда ёки ҳар чоракда ёхуд бирйўла — давлатимизга қайтган кундан бошлаб уч ой мобайнида тўланиши мумкин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 февралдаги 46-сон қарорига кўра, чет элда ёлланган ҳолда ишлаган шахс ваколатли орган томонидан Ўзбекистон Республикасига келгандан сўнг уч кун муддатда паспортидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтгани тўғрисидаги ёзувлар асосида Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш ва меҳнат дафтарчасига тегишли ёзувларни киритиш учун асос ҳисобланадиган белгиланган шаклдаги чет эл давлати ва у ерда бўлган вақти тўғрисида маълумотнома берилади.

Фуқаронинг хорижда бўлиш даври, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг кўрсатиб ўтилган шахснинг бошқа давлатда бўлган вақти ва консуллик ҳисобига қўйилгани маълумоти кўрсатилган тегишли ҳужжатлар асосида ҳам тасдиқланиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг