Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Поччаси жасадини каналга оқизиб юборган йигит ҳибсга олинди

Поччаси жасадини каналга оқизиб юборган йигит ҳибсга олинди

Иллюстратив фото

Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Қизлартепа маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан оқиб ўтувчи каналдан тан жароҳатлари етказилган жасад топилди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Марҳум Шароф Рашидов тумани Совунгарлик маҳалласида яшаган, 1978 йилда туғилган, киракашлик билан шуғулланган У.Х. бўлиб чиқди. Суд тиббий экспертизаси ўлимга бош мия соҳасининг ёпиқ жароҳати ҳамда мия тўқималарига қон қуйилиши сабаб бўлганлигини кўрсатди.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор суриштирувлар натижасида жиноятни у билан бирга истиқомат қилувчи, қайниси, 1993 йилда туғилган С.А. содир этганлиги аниқланди. Айбланувчи жанжал туфайли поччасини ўлдириб қўйган ва жасадни марҳумга тегишли автомашинада каналга олиб бориб ташлаган. Автоуловни эса кўздан пана жойда қолдирган.

Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилди. Айни вақтда С.А. ҳибсхонада.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг