Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пропискасизлар уй сотиб олганда бож тўловлари аниқ бўлди

Пропискасизлар уй сотиб олганда бож тўловлари аниқ бўлди

Фото: «Халқ сўзи»

Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг 4-бандидаги (нотариуслар нотариал ҳаракатларни амалга оширгани учун) «б1» кичик банди таҳрирланган.

Яъни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мол-мулкни (кўчмас мол-мулкнинг қисмини) олди-сотди, айирбошлаш, рента, воз кечиш шартномаларини ҳамда кўчмас мол-мулкни бошқа шахсга беришнинг бошқа усулларини тасдиқлаганлик учун Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи ва республиканинг бошқа минтақаларида доимий пропискага эга бўлган жисмоний шахслар томонидан кўчмас мол-мулк сотиб олинганда — шартнома суммасининг 3 фоизи, аммо энг кам ойлик иш ҳақининг 10 бараваридан кам бўлмаган миқдорда, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига бошқа давлатлардан келган ва Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан қиймати 600 миллион сўмдан кам бўлмаган кўчмас мол-мулк сотиб олинганда шартнома суммасининг 10 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.

«б2» кичик банди янги таҳрирда — давлат божи тўлаб сотиб олинган мол-мулкни харид қилинган кундан бошлаб уч йил мобайнида мол-мулкни олди-сотди, алмаштириш ва ҳадя қилиш (мол-мулкни рафиқага, ота-онага, фарзандларига, невараларига, бобосига, бувисига, туғишган ака-ука ва опа-сингилларига ҳадя қилиш булардан мустасно) шартномаларини тасдиқлаганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг 400 баравари миқдорида давлат божи ундирилади.

Мазкур норма «Ҳуқуқий ахборот» телеграм каналида эълон қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасида белгиланган.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг