Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қамоқхоналардаги қийноққа солиш ва бошқа ғайриинсоний ҳолатларни Омбудсман текширади

Қамоқхоналардаги қийноққа солиш ва бошқа ғайриинсоний ҳолатларни Омбудсман текширади

Фото: «Delfi»

Маҳкумларнинг ҳамда қамоқда сақланаётган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.

Қонунга мувофиқ, эндиликда Инсон ҳуқуқлари вакил (омбудсман)нинг фаолиятига тўсқинлик қилиш (ёлғон ахборот бериш, мурожаат, хулоса, тақдимнома ва илтимосномаларни кўриб чиқмаслик, кўриб чиқиш муддатини бузиш, ишончисиз маълумот тақдим этиш)  1 млн 419 минг сўмгача бўлган миқдорда маъмурий жарима қўлланишига сабаб бўлади.

Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисидаги қонун Омбудсманинг қийноққа солиш, бошқа ғайриинсоний муомала ва жазо турларини олдини олиш бўйича фаолиятига доир қўшимча киритилди.

Унга кўра Омбудсман, жумладан қамоқда турган шахсни тиббий текширувдан ўтказишни, унга тиббий ва психологик ёрдам кўрсатишни талаб қилиши, қамоқда сақлаш жойлари маъмуриятининг ғайриқонуний ҳаракатларига чек қўйиш учун зарурий чоралар кўриши мумкин.

Жиноят-ижроия кодексига киритилган қўшимчаларга мувофиқ эса:

  • маҳкум сақланаётган жойлар санитария-гигиена ҳамда қурилиш нормалари ва талабларига мос келиши керак;
  • маҳкум ўз мурожаатига кўра, шунингдек камида олти ойда бир марта тиббий кўрикдан ўтказилади;
  • маҳкум шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож бўлганда тиббиёт ходимлари ушбу шахсларнинг олдига зудлик билан кириши таъминланиши керак;
  • қамоқхона маъмурияти оғир касалликка чалинган маҳкумнинг розилиги билан унинг қариндошлари ёки у кўрсатган шахсларга зудлик билан бу ҳақда хабар бериши керак;
  • оғир касалликка чалинган шахсга телефон орқали қўшимча сўзлашишга, шифокор рухсати билан қўшимча учрашувга рухсат берилади;
  • шахснинг руҳий ҳолатдаги бузилиши оқибати ҳисобланган қоидабузарлик учун маҳкум интизомий жавобгарликка тортилмайди.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг