Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сергелидан имтиёзли нархларда уй олиб бермоқчи бўлган фирибгар фош этилди

Сергелидан имтиёзли нархларда уй олиб бермоқчи бўлган фирибгар фош этилди

Фото: «Xabar.uz»

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Г. фуқаро Н.Н.га ўзини Сергели туманидаги маҳаллалардан бирининг раиси сифатида таништириб, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали тумандаги  кам таъминланганлар учун қурилган кўп қаватли уйлардан 3 та хонадонни имтиёзли нархларда олиб беришни ваъда қилиб, эвазига 9 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.Г.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг