Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ширин фириб»

«Ширин фириб»

Фото: «Sanga.ru»

Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБдан келиб тушган хабарга кўра, жорий йилнинг март ойида 60 ёшли Нозли У. таниши 38 ёшли Абдуманноп Х. дан жами 9.000.000 сўмлик 1.000 килограмм новвот маҳсулотларини олиб, бир кун муддат ичида пулларини беришини ваъда қилди.

Аммо берган ваъдасини бажармай новвотни сотиб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлиги аниқланган, деб ёзади Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати.

Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми («Фирибгарлик») билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг