Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сирдарёда тутилган 36 дона балиқ салкам 700 млн сўм зиён келтирди

Сирдарёда тутилган 36 дона балиқ салкам 700 млн сўм зиён келтирди

Фото: Экология вазирлиги

Сирдарёда балиқ овлаш тартибини бузган овчилар табиатга салкам 700 млн сўм зарар етказгани ҳақида Экология вазирлиги маълум қилди.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Давлат экологик назорат инспекцияси, Сирдарё сув ҳавзасини назорат қилиш бўлими, Сирдарё вилоят ДХХ бошқармаси, вилоят прокуратураси, Миллий гвардия бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган рейдда бу аниқланган.

Дарёнинг (Сирдарё) Гулистон тумани «Теракзор» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмида ўтказилган рейд давомида фуқаролар И.Д., Б.Й. ва И.Д ноқонуний ов қуроли, яъни электр қармоқ ҳамда резина қайиқ воситасида турли хил жами 36 дона балиқ, жумладан, Ўзбекистон Қизил китобига киритилган бир дона «Туркистон мўйловдори» овлангани маълум бўлди.

Ҳуқуқбузарлик оқибатида қатор тегишли қонунлар бузилган ва ҳайвонот дунёсига 694 миллион 220 минг сўм зарар етказилган,дейилади хабарда.

Воқеа бўйича далолатнома расмийлаштирилиб, ноқонуний овланган 36 дона балиқ, 1 дона электр қармоқ, 1 дона резина қайиқ, 2 дона аккумулятор, 1 жуфт эшкак, 1 дона тутгич ва 1 дона тунги ёритиш мосламаси ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилгунга қадар вақтинча сақлаш учун олиб қўйилган.

Иш ҳужжатлари ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ва чора кўриш учун Сирдарё вилоят прокуратурасига юборилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг