Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сурхондарёда археология ёдгорлиги барбод қилинди

Сурхондарёда археология ёдгорлиги барбод қилинди

Денов тумани фермер хўжаликларига ер участкаларини бериш масалаларини кўриб чиқувчи комиссия томонидан «Қорахон» маҳалласида жойлашган I-ХII асрларга оид  «Марказтепа» археология ёдгорлиги (0,21 га) қонунчилик талабларига зид равишда боғдорчилик учун фуқаро М.А.га берилгани аниқланди.

Оқибатда, фуқаро М.А. томонидан ушбу тарихий ёдгорликнинг 630м3 ҳажмдаги ҳудуди бузиб ташланиб, объектга жуда кўп миқдорда — 13 млрд. сўм зарар етказилган.

Текшириш натижасига кўра, тегишли мансабдор шахслар ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мазкур жиноий қилмишлар қонунчиликка киритилган ўзгартиришларга асосан оғир жиноятлар тоифасига ўтказилган ва айбдор шахсларга 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг