Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тадбиркорга қўлланилган 7,4 млрд сўмлик жарима бекор қилинди

Тадбиркорга қўлланилган 7,4 млрд сўмлик жарима бекор қилинди

Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатувчи "E.H.G" МЧЖ ўтказилган сайёр солиқ текшируви натижасидан норози бўлиб, Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси томонидан тадбиркорлик субъектида ўтказилган сайёр солиқ текширувида 37,4 млрд сўмлик уй-жойлар савдоси учун электрон ҳисобварақ-фактуралар муддатида расмийлаштирилмаганлиги аниқланган. Солиқ органи ушбу ҳолатни Солиқ кодексининг 223-моддасига асосан “яширинган тушум” деб баҳолаб, тадбиркорга нисбатан 7,4 млрд сўм миқдорида жарима қўллаган.

Тадбиркорнинг Солиқ қўмитасига қилган шикояти натижа бермагач, низо судга кўчди. Тошкент туманлараро маъмурий судининг инспекция зиммасига текширув материалларини қайта кўриб чиқиш мажбуриятини юклаганига қарамай, солиқ органи ўз қарорида қатъий қолиб, жаримани ўз кучида қолдирган.

Тошкент шаҳар маъмурий суди апелляция инстанциясида тадбиркорнинг қонуний матфаатлари Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони томонидан ҳимоя қилинди. Суд Вакил девони томонидан киритилган ҳуқуқий асосларни кўриб чиқиб, инспекция ҳамда Солиқ қўмитасининг қарорларини ҳақиқий эмас деб топди.

Якуний қарорга кўра, тадбиркорга нисбатан қўлланилган 7,4 млрд сўмлик жарима бекор қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг