Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тергов ва судга мажбурий келтириш тартиби тасдиқланди

Тергов ва судга мажбурий келтириш тартиби тасдиқланди

Ҳукумат қарори билан Суриштирув, дастлабки тергов органлари ёки судга узрсиз сабабларга кўра келишдан бош тортган шахсларни мажбурий келтириш бўйича топшириқларни ижро этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Низомга мувофиқ, мажбурий келтириш учун суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори, жиноят, маъмурий ёки фуқаролик ишлари бўйича суднинг ажрими асос бўлади.

Фуқаролик ишлари бўйича суд мажлисига мажбурий келтириш вояга етмаганларга, ҳомиладор аёлларга, касаллиги, ёши ёки бошқа узрли сабабларга кела олмайдиган шахсларга нисбатан қўлланилмайди.

Жиноят ишлари бўйича вояга етмаган шахсларни мажбурий келтириш уларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар орқали амалга оширилади.

Мажбурий келтириш ички ишлар органлари томонидан соат 06:00 дан 22:00 гача бўлган вақт оралиғида амалга оширилади.

Мажбурий келтирилиши лозим бўлган шахсни яшаш ёки иш жойидан топишнинг имкони бўлмаса бу ҳақида қарор (ажрим) чиқарган суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судья 5 кун муддатда хабардор қилиниши лозим.

Мажбурий келтириш билан боғлиқ харажатлар мажбурий келтирилган шахсдан ундирилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг