Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда жаҳон чемпиони Мурод Хонтўраев қўлга олинган

Тошкентда жаҳон чемпиони Мурод Хонтўраев қўлга олинган

Фото: «UzNews.uz»

Тошкент шаҳрида аралаш курашнинг (ММА) оғир вазнли жангчиси Мурод Хонтураев тан жароҳати етказишда айбланиб, қўлга олинган. Бу ҳақда «UzNews» хабар тарқатди.

У 20 июнь куни тунда тан жароҳати, яъни кўкрак қисмига пичоқ билан зарба берилгани жароҳати билан Юнусобод туманидаги собиқ 17-шаҳар шифохонаси, ҳозирги 7-шифохонага ётқизилган. Эртаси куни спортчи Тошкент шаҳар ИИББ га олиб кетилган ва шу кунга қадар сўроқ қилинмоқда.

Нашрнинг ёзишича, «Хонтўраев иши» юзасидан яна бошқа шахслар ҳам ушланган.

«Дарё» маълумотига кўра, Мурод Хонтўраев — жаҳон чемпиони, «Осиё айиғи» лақаби билан дунёга танилган. Айни пайтга қадар 11 та жанг ўтказиб, улардан 8 тасида (6 тасини нокаут билан) ғалаба қозонган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг