Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда ўта хавфли рецидивист ўз хотинига ОИВ касалини қасддан юқтирди

Тошкентда ўта хавфли рецидивист ўз хотинига ОИВ касалини қасддан юқтирди

Фото: «Tengrinews»

Қашқадарёдаги Қарши зонасида жазони ўтаётган вақтида ОИВ билан касалланган киши, ўзининг шаърий турмуш ўртоғига қасддан ОИВ касаллигини юқтиргани аниқланган, деб хабар бермоқда «Uznews.uz».

Бу билан боғлиқ жиноий иш Олмазор туман судининг ўз биносида, ёпиқ суд мажлисида, судья Бекзод Умиров раислигида олиб борилди. Давлат айбловчиси сифатида ушбу ишда Олмазор туман прокурорининг катта ёрдамчиси Бахтиёр Акрамов қатнашди.

1980 йилда Бухоро вилоятида туғилган, муқаддам 5 маротаба судланган, Тошкент шаҳар Олмазор тумани Қорақамиш даҳасида истиқомат қилган фуқаро Э.Ҳ. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 113-моддасининг 4-қисми билан айбланиб қамоққа олинган.

Э.Ҳ. 2017 йилнинг 28 май куни ўз уйида бўла туриб, ўзини 2012 йилнинг февраль ойидан буён Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси шаҳар ОИТСга қарши курашиш маркази томонидан «Д» назоратига олинганини билгани ҳолда, шаръий турмуш ўртоғи А.Б. билан жинсий алоқа қилиш орқали унга ОИВ касаллигини юқтирган.

Э.Ҳ. ўз турмуш ўртоғи билан ҳимояланмаган жинсий алоқада бўлгач, орадан 10 кун ўтиб, А.Б.да терида тошмалар тошиши, тана ҳароратининг кўтарилиши, умумий ҳолсизлик ва кейинчалик иштаҳа пасайиши ва соч тўкилишлари каби клиник белгиларнинг пайдо бўлган.

Судланувчи Э.Ҳ. суд мажлисида айбига қисман иқрор бўлиб, 2009 йилда содир этган жинояти учун Қарши зонасида жазони ўтаётган вақтида гигиеник талабларга риоя қилмаганлиги, яъни бритва ишлатиш орқали юқтирганлиги, 2009 йилда қамоқхона томонидан ИФА+, ИБ+ ташхиси билан назоратга олинганини айтиб ўтган.

Суд Э.Ҳ.нинг судланганлик ҳолати тугамаганлиги, ҳозирги кунда қасддан оғир жиноят содир этганини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 34-моддаси 3-қисмининг «б» банди талабларидан келиб чиққан ҳолда уни ўта хавфли рецидивист деб топди.

Э.Ҳ. айбдор деб топилиб унга нисбатан қўлланилган «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси ўзгаришсиз қолдирилган ҳамда узил-кесил ўташлик учун унга нисбатан 5 йилу 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг