Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда судьялик лавозимига тайинловлар амалга оширилди

Тошкентда судьялик лавозимига тайинловлар амалга оширилди

Фото: Xabar.uz

Судьялар олий кенгаши қарори билан:

Ҳайитова Адиба Ғофуровна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Ҳакимов Азимжон Эгамбердиевич – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг судьяси лавозимига;

Розимов Шохаббаз Худайберганович– судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Сирғали туман судининг судьяси лавозимига;

Турғунов Алишер Аброр ўғли – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг судьяси лавозимига;

Ҳожимуродов Жасур Жаҳонгирович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг судьяси лавозимига тайинланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг