Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда яна бир муз саройи қурилиши мумкин

Тошкентда яна бир муз саройи қурилиши мумкин

Ўзбекистон Республикаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрида муз спорти ҳамда замонавий савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари мажмуасини қуриш ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама этилмоқда.

Лойиҳага кўра, пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур тумани Беруний шоҳ кўчасида 2020 йил 1 сентябрга қадар қишки спорт турлари (фигурали учиш, шорт-трек, кёрлинг ва бошқа) бўйича мусобақалар ўтказиш, кўргазмалар ҳамда форумлар ташкил этишга мўлжалланган замонавий муз саройи ташкил қилинади. Шунингдек, унга туташ ҳудудда 2021 йилнинг 1 июлигача замонавий савдо ва хизмат кўрсатиш, таълим муассасалари объектлари қурилиши режалаштирилган.

Ушбу қарор лойиҳаси билан батафсил танишишингиз ҳамда ўз таклиф ва мулоҳазаларингизни ёзиб қолдиришингиз мумкин.

Муҳокама 18 мартга қадар давом этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг