Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ушбу шахслардан жабр кўрган бўлсангиз...» — Тошкент шаҳар ИИББ мурожаат қилди

«Ушбу шахслардан жабр кўрган бўлсангиз...» — Тошкент шаҳар ИИББ мурожаат қилди

Фирибгарлик ва товламачилик билан шуғулланиб келгани айтилган ушбу шахслардан жабр кўрганлар Тошкент шаҳар ИИББга мурожаат қилиши сўралди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси («Товламачилик»), 168-моддаси («Фирибгарлик») билан тергов қилинаётган жиноят иши доирасида аниқланишича, 1993 йилда туғилган Абдумаликов Тохиржон Абдугаппор ўғли ўзининг акаси 1982 йилда туғилган Абдумаджидов Абдусаттар Абдугаппарович билан бир қатор жиноятлар содир этган.

Жумладан, ушбу шахслар фуқароларга фоиз эвазига пул бериб, қарз олган шахснинг номида бўлган турар-жой ва транспорт воситаларини гаров эвазига ўзининг номига расмийлаштириб олган. Фуқаролар белгиланган муддатда қарз ва фоизларини бермаган тақдирда уй-жойдан оиласи билан чиқариб юбориш ва транспорт воситасини тортиб олиш билан шуғулланиб келган. Ваҳоланки, гаровга қўйилган мулк миқдори фоиз эвазига берилган пул маблағидан 3-4 баробар кўп бўлган. Бундан ташқари, фуқаролар номида бўлган нотурар мулк ва турар-жойни фуқароларга сотиб беришини айтиб, улардан олдиндан пул маблағи олиб, нотурар мулк ва турар-жойини бошқа шахсларга сотиб юбориб, пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юбориш билан шуғулланишган.

Тергов жараёнида 1993 йилда туғилган Абдумаликов Тохиржон Абдугаппор ўғли жиноят содир этганликда гумонланиб ушланган. Унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

1982 йилда туғилган Абдумаджидов Абдусаттар Абдугаппарович терговдан қочиб яширинганлиги сабабли унга нисбатан қидирув эълон қилиниб, сиртдан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

«Ушбу шахслардан жабр кўрган бўлсангиз ёки ушбу шахсларнинг жиноий хатти-ҳаракатлари бўйича бирор маълумотга эга бўлсангиз, қидирувдаги шахснинг қаердалиги ҳақида хабарингиз бўлса, Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-69, 71-206-49-46 ёки 102 рақамларига ёхуд 99-370-73-94 телеграм рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади», дейилади ИИББ хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг