Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ким қандай исинади: Германиядан — Хитойгача (инфографика)

Ким қандай исинади: Германиядан — Хитойгача (инфографика)

Фото: «Myjus.ru»

Дунё мамлакатларида тураржойларни иситишнинг турли йўлларидан фойдаланилади: қуёш батареялари, электр қозонлар, иситиш насослари, марказий иситиш тизими ва бошқалар. 

Польша

Польшада тураржойларнинг 42 фоизи марказий иситиш тизимлари, 38 фоизи якка тартибдаги иситиш тизимлари орқали, 17 фоизи ўчоқ иситиш тизимида ва 3 фоизи бошқа манбалар ёрдамида иситилади. Марказий ва аҳолининг бошқа иситиш тизимларида 88 фоиз кўмир, 9 фоиз газ ва нефть маҳсулотлари, 3 фоиз қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланилади.

Россия

Россияда тураржойларнинг асосий қисми марказий иситиш тизимлари орқали иситилади. Бундан иссиқ сув иссиқлик энергия станциялари орқали таъминланади. ИЭСларнинг асосий энергия манбаи газ ва кўмирдан иборат. Шунингдек аҳоли индивидуал иситиш тизимига эга бўлиб, бунда асосан газдан фойдаланилади.

Германия

Германияда тураржойларни иситиш борасида марказий иситиш тизимларининг улуши 14 фоизга яқин бўлиб, уларда ёқилғи сифатида табиий газдан (42 фоиз), кўмирдан (39 фоиз) ҳамда қайта тикланадиган энергия ресурслари (12 фоиз) ва электр энергиясидан (7 фоиз) фойдаланилади. Шунингдек, аҳолининг катта қисми иситиш насослари (иситиш насоси ёрдамида иситиш — махсус насослар ёрдамида ҳаводаги иссиқлик тортиб олиниб, ёпиқ жараён орқали юқори ҳароратга айлантирилади.)га эга бўлиб, улар қарийб 45 фоизни ташкил қилади ва иситиш насослари 100 фоиз электр энергияси билан ишлайди. Бунда электр энергияси учун арзон тарифлар белгиланган. Аҳолининг қолган қисми (39 фоиз) турли индивидуал иситиш тизимларига эга бўлиб унда 32 фоиз электр энергияси, 36 фоиз табиий газ, 27 фоиз нефть маҳсулотлари, 5 фоиз қайта тикланувчи энергия воситаларидан фойдаланилади.

Австрия

Австрияда тураржойларнинг 85 фоизи иситиш насосларига эга ва 100 фоиз электр энергияси билан ишлайди. Бунда электр энергияси учун арзон тарифлар белгиланган. 15 фоиз тураржой марказий иситиш тизими орқали иситилади. Унда 40 фоиз қайта тикланувчи энергия воситаларидан, 26 фоиз табиий газ, 20 фоиз ўтин, 7 фоиз электр энергиясидан, 3 фоиз қуёш энергиясидан ва 4 фоиз бошқа энергиядан фойдаланилади.

Швеция

Швецияда тураржойларнинг қарийб 60 фоизи марказий иситиш тизимлари орқали иситилади. Марказий иситиш тизимларида фойдаланиладиган қайта тикланадиган энергия манбаларининг улуши 65 фоиздан кўпроқ, 25 фоиз электр энергияси, нефть ва табиий газ 5 фоиз, торф 3 фоиз ва кўмир 2 фоизни ташкил қилади. Шунингдек, аҳолининг индивидуал иситиш тизимларида 22 фоиз иситиш насосларидан, 11 фоиз электр энергиясидан, 5 фоиз табиий газ, ўтин ҳамда 2 фоиз кўмирдан фойдаланилади.

Финляндия

Финляндияда 38 фоизга яқин тураржойлар марказий иситиш тизимига уланган. Бунда 33 фоиз қайта тикланувчи энергия манбаларидан, 21 фоиз табиий газдан, 22 фоиз кўмирдан, 15 фоиз торф, 9 фоиз бошқа манбалардан фойдаланилади. Тураржойларнинг қолган қисми индивидуал иситиш тизимига эга бўлиб бунда 40 фоиз электр энергияси, 15 фоиз кўмир, 25 фоиз қайта тикланувчи энергия воситалари, 20 фоиз электр энергияси билан ишлайдиган иситиш насослари ва бошқа манбалардан фойдаланилади.

Хитой

Хитойнинг жанубида марказий иситиш тизимлари умуман мавжуд эмас (чунки бу ерларда қиш бўлмайди). Марказий иситиш тизими шимолий Хитойда кўп тарқалган бўлиб, унда асосан кўмирдан фойдаланилади. Баъзи ҳудудларда геотермал иситиш (геотермал иситиш тизими — ер ости сувлари ёпиқ шароитда кучли босим ёрдамида иситилиб аҳолига тарқатилади.) ва денгиз иситиш насосларидан фойдаланилади. Шунингдек, Хитойда қуёш  батареялари (472 гегаватт қувватга эга) асосий иссиқлик манбаига айланмоқда.

Туркия

Туркия геотермал потенциалга энг бой дунёнинг 7 та давлати қаторига киради. Бугунги кунда Туркияда 336 минг уй-жойни иситишга етадиган қувват геотермал тизими орқали ишлаб чиқилади. Шунингдек, Туркияда табиий газ тақчиллиги сабабли, қуёш  батареялари орқали иситиш тизими кенг тарқалмоқда. Бундан ташқари, Туркияда аҳоли электр энергияси ёрдамида ишлайдиган индивидуал иситиш қозонларидан фойдаланади.

Марказий Осиё

Марказий Осиё давлатларида марказий иситиш тизимлари фақат шаҳар ҳудудларида бор ва асосан газдан фойдаланилади. Қишлоқдагилар эса имкониятига қараб қишдан чиқиб олади: электр токи, табиий газ, кўмир, ўтин, ...

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг