Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Муҳандислик касби қаерда энг оммалашган? (инфографика)

Муҳандислик касби қаерда энг оммалашган? (инфографика)

Фoтo: «Wisegeek»

«Germania.one» порталининг маълумот беришича, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OECD) ўтказган тадқиқотда Германия муҳандислик йўналишида таҳсил олувчилари улуши бўйича жаҳонда иккинчи ўринда туриши аниқланди, ундан кейин эса — 22 фоизлик улуш билан Жанубий Корея. Қолаверса, Германияда деярли ҳар бешинчи илмий унвон шу йўналишда олинади.

Мазкур рейтингда биргина Мексика Германияни ортда қолдирди. Бу мамлакатда олий маълумотлиларнинг 23 фоизи муҳандислик, қурилиш ва саноат йўналишларини битирганлар. Шунингдек, Австрия (21 фоиз) ва Португалияда (20 фоиз) ҳам муҳандислик касбининг нуфузи баланд.

Муҳандис ва қурувчи бўлиш истагидагилар энг кам Ирландия (10 фоиз), Буюк Британия (9 фоиз), Нидерландия (8 фоиз) ва АҚШда (7 фоиз).

Инфографика: «Statista»
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг