Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

1-ярим йилликда давлат даромадлари 19 фоиздан кўпроққа ошган

1-ярим йилликда давлат даромадлари 19 фоиздан кўпроққа ошган

Парламент Қуйи палатасида бўлиб ўтаётган йиғилишда Бош вазир ўринбосари, Иқтисодиёт ва молия вазири Ж.Қўчқоров Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2025 йил биринчи ярим йилликдаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботини ўқиб эшиттиряпти.

Ҳисоботда қайд этилишича, 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида Давлат бюджети даромадлари 144,2 трлн сўмни ташкил этиб, 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 19,2 фоизга ошган ва деярли барча солиқ турлари бўйича белгиланган режа кўрсаткичлари тўлиқ бажарилган.

Давлат бюджетининг харажатлари эса ҳисобот даврида 173,3 трлн сўмни ташкил этиб, 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 16 фоизга ўсган. Бунда, ижтимоий барқарорликни таъминлаш, аҳоли турмуш даражасини ошириш ҳамда фуқаролар учун муносиб шароитлар яратиш давлат молиявий сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида сақланиб қолаётганлиги депутатлар томонидан алоҳида эътироф этилди. Буни соҳага ажратилаётган маблағлар ҳажмининг йилдан йилга ошиб бораётгани мисолида ҳам кўриш мумкин.

Хусусан, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида ижтимоий харажатлар учун Давлат бюджетидан 86,2 трлн сўм ёки 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 12,1 трлн сўмга кўп маблағ йўналтирилган. Бу эса жами харажатларнинг 49,8 фоизини ташкил этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг