4 ойда 16 мингдан ортиқ ўзбекистонлик Тайландга борди
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январ–апрел ойларида Тайландга жами 16 291 нафар ўзбекистонлик борган. Тайланд сўнгги йилларда мамлакат фуқаролари орасида энг оммабоп хорижий туристик йўналишлардан бирига айланмоқда.
Маълумотларга кўра, Тайландга борганларнинг асосий қисми — 15 189 нафар фуқаро саёҳат мақсадида сафар қилган.
Қариндошларни йўқлаш мақсадида мамлакатга 996 нафар ўзбекистонлик йўл олган. Бу кўрсаткич умумий сафарлар ҳажмида иккинчи ўринни эгаллаган.
Шунингдек, 53 нафар фуқаро даволаниш, 34 нафар хизмат юзасидан, 19 нафар эса таълим олиш мақсадида Тайландга борган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter