Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Алкоголь ва тамаки ишлаб чиқарувчилар энди давлатга йиғим тўлайди

Алкоголь ва тамаки ишлаб чиқарувчилар энди давлатга йиғим тўлайди

Фото: «Новости Узбекистана»

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар берилди.

Қарор билан Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг ташкилий тузилмаси, вазирлик марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг тузилмалари, штат бирликлари сони тасдиқланди.

Вазирлар Маҳкамасига пойтахт минтақасида «Спорт» эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш бўйича қарор қабул қилиш вазифаси юклатилди.

«Спорт» эркин иқтисодий зонасида жаҳон миқёсида етакчи бўлган спорт кийимлари ва инвентарлари ишлаб чиқарувчилар жалб этилган ҳолда замонавий корхоналар ташкил этилади.

Бундан ташқари, қарор билан 2018 йил 1 июндан бошлаб жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш учун йиғимлар жорий этилмоқда. Хусусан, эндиликда реализация қилинган 1 дал (10 литр) пиво учун — 2000 сўм, 1 дал (10 литр) ароқ учун — 5000 сўм, 1000 дона сигарет учун 1000 сўм миқдорида йиғимлар тўланиши лозим.

Мазкур йиғимни алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасига тўлайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг