Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ санкциялари Россия биржаларини қулатмоқда

АҚШ санкциялари Россия биржаларини қулатмоқда

Москва биржаси индекси 9,4 фоизга, РТС индекси 11,5 фоизга пастлади.

Фото: «ria.ru»

АҚШ жорий этган санкциялар Россия биржаларида ҳақиқий саросима келтириб чиқарди. Бугун, 9 апрель куни Москва вақти билан соат 13:10 да Москва биржаси индекси 9,4 фоизга, РТС индекси 11,5 фоизга пастлади.

Биржалар индекси билан бирга рублнинг қадри ҳам тушиб бормоқда. Соат 13:30 да евро баҳоси 2016 йилнинг сентябридан буён илк бор 73 рублдан ошди. Доллар қиймати эса 59,5 рублга чиқди. 2017 йилнинг ноябрида доллар 60 рублга баҳоланганди.

«Lenta.ru» сайтининг «Bloomberg» агентлиги маълумотларига асосланиб ёзишича, акциялар баҳосининг бу қадар кескин тушиши сўнгги икки йилда илк бор кузатилмоқда.

Арзонлашиш бўйича етакчилар кутилганидек санкциялар рўйхатига тушган компаниялар бўлди. Хусусан, Олег Дерипасканинг «Русал» компанияси акциялари баҳоси савдолар бошида 46,9 фоизга, кун давомида 27-30 фоизга пастлади.

Бунинг ортидан Дерипасканинг бойлиги кун сайин камайиб бормоқда. Биргина 6 апрель куни россиялик миллиардер бир миллиард доллардан кўпроқ «камбағаллашди».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг