Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Биржа савдоларида 1,2 млрд сўмлик асоссиз даромад олингани аниқланди

Биржа савдоларида 1,2 млрд сўмлик асоссиз даромад олингани аниқланди

Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган ўрганишларда юқори ликвидли маҳсулотларни биржа савдолари орқали сотиш тартиблари бузилгани аниқланди. Умумий ҳисобда 1 млрд 249 млн сўм миқдорида асоссиз даромад олингани қайд этилди.

Маълум қилинишича, айрим хўжалик юритувчи субъектлар маҳсулотларни биржа орқали эмас, тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотган. Бу эса «Рақобат тўғрисида»ги қонун ва Вазирлар Маҳкамасининг 170-сон қарори талабларига зид ҳисобланади.

Қўмита томонидан ушбу ҳолатлар юзасидан тегишли тартибда ишлар қўзғатилиб, қонунбузилишларни бартараф этиш ҳамда келгусида такрорламаслик бўйича мажбурий кўрсатмалар берилган.

Андижон вилоятида «VODIY SANOAT FAXRI» МЧЖ томонидан биржа савдолари талаблари бузилиб, 133,8 млн сўм асоссиз даромад олингани аниқланди. Корхонага нисбатан жарима қўллаш бўйича қарор қабул қилинди.

Бухоро вилоятида «JR COTTON» МЧЖ 970 млн сўмдан ортиқ маҳсулотни биржага чиқармасдан сотгани маълум бўлди. Наманганда эса 14 та корхонада қонунбузилиш ҳолатлари қайд этилди, 11 тасига нисбатан ишлар қўзғатилди.

Навоий, Сурхондарё ва Қорақалпоғистонда ҳам ўхшаш ҳолатлар кузатилиб, «DYNAMIC ELECTRONICS», «Denov chorvachilik omuxta yem» ва «ELLIKQAL’A OLTIN TOLASI KLASTERI» МЧЖларда асоссиз даромад ҳолатлари аниқланди.

Қашқадарё вилоятида «Mirishkor ratex tekstil» МЧЖда 584,9 млн сўм асоссиз даромад олингани қайд этилди. Бу ҳолатлар биржа савдоларида шаффофлик талаблари тўлиқ бажарилмаётганини кўрсатади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг