Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Долларга қараганда фойдалироқ валюта мавжуд» — Эксперт

«Долларга қараганда фойдалироқ валюта мавжуд» — Эксперт

Фото: «Fotolia / Andrea Danti»

Бир томондан, долларни мустаҳкамлашнинг яна бир цикли учун барча сабаблар бор, бошқа томондан, «америкаликларга» қараганда кўпроқ фойда келтириши мумкин бўлган муқобил валюталар мавжуд. Бу ҳақда Евгений Миронюк «Прайм» агентлигига берган интервюсида айтиб ўтган.

«Федерал резерв тизимининг бозорларни тинчлантириш қобилияти туфайли доллар кўрсаткичи 3 ой ичида яна минимал даражага тушди. Аммо узоқ муддатли истиқболда хатарлар мавжуд. Глобал иқтисодиётдаги инқироз АҚШ долларига бўлган талабнинг ўзгарувчанлик ва инфляцияга мойил бўлмаган валюта сифатида ўсишида намоён бўлади», — дея таъкидлади эксперт.

Таҳлилчининг таъкидлашича, глобал иқтисодий таназзул даврида Хитойнинг валюта захиралари ва унинг иқтисодиёти ўсишда давом этмоқда. Бунинг фонида юаннинг сезиларли даражада мустаҳкамланиши, шунингдек, бошқа Осиё валюталарига боғлиқлиги кучайиши мумкин.

Япония иенаси долларга нисбатан барқарор ва мамлакат пул-кредит органларида уни тартибга солиш учун етарли воситалар мавжуд. Иена анъанавий «хавфсиз жой» бўлиб, валюта бозордаги беқарорлик даврида ва иқтисодий тикланиш даврида барқарор кўринади, дея хулоса қилди таҳлилчи.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг