Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳиндистонлик божхоначилар самолёт ҳожатхонасидан тўртта олтин бўлагини топдилар

Ҳиндистонлик божхоначилар самолёт ҳожатхонасидан тўртта олтин бўлагини топдилар

Мазкур ҳодиса «Jet Airways» авиакомпаниясининг Мангалурга учувчи самолёти бортида содир бўлган.

Фото: «akchabar.kg»

Ҳиндистон божхона хизмати ходимлари Дубайдан Мангалур шаҳрига учиб келган самолёт ҳожатхонасидан умумий нархи 1,22 миллион рупий (тахминан 188 минг доллар) бўлган тўрт олтин бўлагини топишган.

Бу ҳақида «NDTV» телеканалига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда. Мазкур ҳодиса «Jet Airways» авиакомпаниясининг Мангалурга учувчи самолёти бортида содир бўлган.

Бундан ташқари худди шу рейсдаги йўловчидан ҳам унча катта бўлмаган олтин бўлаги топилган. Олтиннинг қиймати 700 минг рупий (10,7 минг доллар) дея баҳоланган. Маълумотларга кўра, йўловчи олтинни ноқонуний равишда олиб ўтган. Жиноятчи қўлга олинган, унга шерик контрабандистлар қидируви эса давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг