Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Мобиль банкинг» ривожланмоқда. «Xalq Mobile» ҳам қатор қулайликларга эга

«Мобиль банкинг» ривожланмоқда. «Xalq Mobile» ҳам қатор қулайликларга эга

Пенсия ва нафақалар Халқ банки томонидан аҳолига нақд пул кўринишида, ҳар ойнинг 27-санасигача тарқатиб келинмоқда.

Фото: «Xabar.uz»

Пойтахтимиздаги «Кўргазмасавдо маркази» мажмуида анъанавий тарзда ташкил этиб келинаётган «BankExpo-2018» миллий кўргазмаси ўз ишини бошлади. Кўргазмада мамлакатимизнинг барча тижорат банклари қатори акциядорлик тижорат Халқ банки ҳам ўзининг энг янги технологиялари ва хизматларини намойиш этмоқда.

Акциядорлик тижорат Халқ банки жорий «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да ҳам барқарорлигини таъминлаш, аҳоли ишончини мустаҳкамлаш, ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаган ҳолда, замонавий банк хизматларини кўрсатиш борасидаги ишларни амалга ошириб келмоқда.   

2018 йилнинг 1 апрель ҳолатига банкнинг жами капитали 1 416,0 млрд. сўмни, устав капитали эса 1 043,7 млрд. сўмни ташкил этмоқда.

Банкнинг жами активлари 5 777,0 млрд. сўмни, кредит портфели эса 3 061,3 млрд. сўмни ташкил этди. Аҳолидан жалб қилинган омонатлар миқдори 2 937,9 млрд. сўмни, жами депозитлар қолдиғи эса 3 532,5 млрд. сўмни ташкил қилмоқда.  

Бугунги кунда юртимизнинг барча туман ва шаҳарларида банкнинг 198 та филиаллари, 29 та минибанклари, 202 та жамғарма кассалари, 568 та махсус кассалари, 186 та халқаро пул ўтказмалари шохобчалари, 110 дан ортиқ инфокиоск ва банкоматлар, қарийб 30 минг 248 дона тўлов терминаллари мижозлар учун хизмат кўрсатиб келмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 мартдаги «Пенсия ва нафақалар тўлаш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан пенсия ва нафақалар Халқ банки томонидан аҳолига нақд пул кўринишида, ҳар ойнинг 27-санасигача тарқатиб келинмоқда.  

Ўтган даврда ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида Халқ банкининг барча ҳудудий ва туман (шаҳар) филиалларида пенсия ва нафақа тўловлари бўлими ташкил этилди. 2 000 та сайёр касса, 4 000 нафар кассир ва бухгалтер назоратчи штат бирликлари очилиб, ходимлар ишга қабул қилинди.

Шу билан бирга, банк томонидан 590 та «Дамас» русумли ва 10 та «УАЗ» русумли (тоғли ва чўл зоналари учун) автомашиналар сотиб олиниб, филиал эҳтиёжларига қараб ҳудудларга етказилди. Пенсия ва нафақа тўловларини тарқатиш бўйича дислокация (махсус жойлар) ва тарқатиш кунлари бўйича графиклар ишлаб чиқилиб, шу бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Пенсионерларга янада қулайликлар яратиш мақсадида Халқ банки Бошқаруви томонидан сайёр кассаларида 2000 та планшет ускунаси сотиб олиниб, ҳудудларга етказиб берилди.

Халқ банки томонидан янги иш ўринлари ташкил этиш, аҳолининг бандлигини таъминлаш доирасидаги лойиҳаларни молиялаштиришга доимо эътибор қаратилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг биринчи чорагида 609 нафар жисмоний шахсга 4,9 млрд. сўмлик кредит берилди.

Интернет банкинг»ва «Мобиль банкинг» тизимларини жорий этилгани молия муассасаси фаолияти самарадорлигини ошириш билан бирга, мижоз учун ҳам қўшимча қулайликлар яратаяпти. Гап шундаки, мижоз ўз ҳисоб варағи бўйича амалларни банкка бормасдан, хоҳлаган жойда туриб, истаган вақтда интернет орқали бажариши, яъни  ҳисоб варағидаги маблағларни ўтказиш, уларнинг ҳолати, маблағнинг келиб тушиши, тўловларнинг акс этишига  доир маълумотларни олиши мумкин.

Халқ банки томонидан замонавий ахборот технологияларни қўллаб-қуватлаш ҳамда мижозларга кенг кўламдаги ҳизматларни тақдим этиш мақсадида жисмоний шахслар учун «Xalq Mobile» мобил банкинг иловаси ишлаб чиқилган бўлиб, мобил банкинг иловасининг қулайликлари қуйидагилардан иборат:

  • Мижозлар Халқ банки филиалларида очилган Visa карталарига ўзларининг тўлов карталари орқали исталган жойда ушбу илова орқали онлайн конвертация қилиш имкониятлари мавжуд
  • Ушбу илова орқали исталган тўловларни тўлаш имкониятлари мавжуд
  • Мижоз ўз кредит тўловларини сўндириш ва кредит тўловлари ва омонатларига ҳисобланган фоизларни онлайн кузатиб бориш имкониятлари мавжуд
  • Мижоз ўзининг Жамғариб бориладиган пенсия таъминот тизимидаги ҳисоб рақамлари ҳолати ва тушган тўловлар ҳақидаги маълумотларни онлайн кузатиб бориш имконияти мавжуд.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг