Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нефть ва газ корхоналарининг коррупцияга қарши курашиш фаолияти сарҳисоб қилинди — «Ўзбекнефтгаз»

Нефть ва газ корхоналарининг коррупцияга қарши курашиш фаолияти сарҳисоб қилинди — «Ўзбекнефтгаз»

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев раҳбарлигида тизимдаги бошқарма ва корхоналарда коррупцияга қарши курашишда олиб борилаётган фаолиятни янада такомиллаштириш ва турли талон-торожликларни олдини олишга ҳамда комплаенс назорат тизимини самарадорлигини ошириш юзасидан мамлакатимизда белгиланган карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда йиғилиш бўлиб ўтди.

И.М.Губкин номидаги Россия нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида бўлиб ўтган мазкур йиғилишда дастлаб, «Ўзбекнефтгаз» АЖ Молиявий ва комплаенс назорат департаменти томонидан 2021 йил давомида коррупцияга қарши курашиш, хавф-хатарларни баҳолаш ва минималлаштириш, молиявий хато-камчиликларни аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш йўлида амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.

Корпоратив маданиятнинг ажралмас қисми сифатида «Ўзбекнефтгаз» АЖ ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, ички сиёсат ва процедуралари, шунингдек коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги юқори профессионал ва аҳлоқий меъёрларга риоя этилишини таъминланмоқда.

Шундай бўлишига қарамасдан, Жамият тизимидаги корхона ва ташкилотларда 2021 йил давомида ўтказилган ўрганишлар натижасида, жами 717,9 млрд сўмлик турли қонунчилик нормалари бузилиши ҳолатлари (91,9 млрд сўм камомад ва ўзлаштиришлар, 57,8 млрд сўм Жамиятга зарар, 219,9 млрд сўм бошқа хато ва камчиликлар, 237,7 млрд сўм «Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖ томонидан масъул сақлашга қўйилган маҳсулотларни ўзбошимчалик билан бериб юбориш ҳолатлари) аниқланиб, уларни бартараф этиш ва келгусида йўл қўйилмаслиги юзасидан Жамият Бошқаруви ҳамда хуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан тегишли чоралар кўрилмоқда.

Ҳудудлардаги комплаенс инспекторлари томонидан олиб борилган мавзули ва масофавий ўрганишлар натижасида 153,9 млрд сўмлик молиявий хато-камчиликлар аниқланди.

Олиб борилган профилактик назорат ишлари натижасида жами 153,8 млрд сўм қарздорликлар ундирилди ва ноўрин ҳолатларни олди олиниб, 149,6 млрд сўмлик маблағ Жамият фойдасига иқтисод қилишга эришилди.

Комплаенс назорат соҳасида тизим корхоналарида ўтказилган ўрганишларда 244 та қариндош-уруғчилик ҳолатлари аниқланган ва олиб борилган чора-тадбирлар натижасида 152 та ҳолат бартараф этилган.

Жамият тизимида юзага келиши мумкин бўлган жами 617 та коррупцион ва бошқа хавф-хатарлар рўйхати шакллантирилиб, улар камайтириш бўйича жами 1092 та чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Асосийси, Коррупцияга қарши курашиш йўналишида бошқарув тизимини жорий этилганлигини белгиловчи – ISO 37001:2016 халқаро мувофиқлик сертификати қўлга киритилди ва ҳамда 50 нафар мутахассислар ушбу стандарт бўйича халқаро экспертлар томонидан ўқитилиб, уларга тегишли сертификатлар тақдим этилди.

Жамиятда коррупцияни олдини олишга ва комплаенс фаолиятини йўлга қўйишга қаратилган 46 та ички меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилди ва Жамият Бошқаруви томонидан амалиётга қабул қилинди.

Департамент фаолиятида очиқликни ва шаффофликни таъминлаш мақсадида 1010 нафар ходимлар ўртасида аноним сўровномалар ўтказилиб, таҳлил қилиб борилмоқда.

«Ўзбекнефтгаз» АЖнинг амалда фаолият юритиб келаётган 2089 нафар ходимларидан манфаатлар тўқнашуви декларацияси олинган.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ тизимидаги корхона ва ташкилотларининг мансабдор шахслари томонидан йўл қўйилаётган ёки йўл қўйилган коррупцион ҳолатлар, юзага келаётган манфаатлар тўқнашуви ҳамда бошқа салбий оқибатлар юзасидан хабарлар учун Алоқа каналлари, жумаладан Ишонч телефони (+(99871) 233-28-88), Молиявий ва комплаенс назорат департаменти почта манзили (compliance@ung.uz) ва Telegram бот: @ung_anticorBot фаолияти ишга туширилди.

Таъкидлаш жоизки, фаолиятни ташкил этишда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ўзаро ҳамкорлик Меморандуми имзоланиб иккитомонлама муносабатларни ривожлантириш йўлида тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси билан Коррупцияга қарши курашиш тизимларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш йўналишида ҳамкорликлар изчил олиб борилмоқда, «Яширин иқтисодиёт ва коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш бўйича 2020-2021 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар» ижроси тўлиқ таъминланди.

Бундан ташқари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, жумладан Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Адлия вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Мажбурий ижро бюроси органлари билан яқин ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Мисол учун, 39 та мавзули ўрганишларда аниқланган 251,3 млрд сўмлик хато-камчиликлар бўйича маълумотлар ҳуқуқ тартибот идораларига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида юборилди.

Шундан, 28 таси бўйича тегишли идоралар томонидан жиноят иши қўзғатилган, 4 таси бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, аниқланган камомадлар ундирилган ва 5 та ҳолатда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Йиғилиш давомида, Жамият Бошқарув раиси М.Абдуллаев томонидан юқорида келтириб ўтилган ижобий кўрсатгичларга эришишда жонбозлик кўрсатган ходимларни рағбатлантириш ва фаолияти давомида хато-камчиликларга йўл қўйган масъул ходимлар, комплаенс инспекторларига танқидий баҳо-берилди.

Жумладан:

  • инспекторлар фаолиятини тўлақонли амалга ошмаётганлигини ва корхона масъуллари билан ҳамжиҳатликда юритилмаётганлиги;
  • айрим инспекторларнинг комплаенс соҳасидаги малакаси хали бу вазифага етарли бўлмаётганлиги;
  • комплаенс назоратини амалга ошириш жараёнида нафақат камчиликларни аниқлаш ва жазолаш, балки уларни йўл қўйилишини олди олиниш бўйича профилактик чораларни кенг қўллаш, Жамиятнинг барча соҳаларидаги жараёнларда юзага келиши мумкин бўлган коррупцион ва бошқа хавф-хатарларни аниқлашга ва уларни бартараф этишга кўпроқ эътибор қаратилиши;
  • комплаенс инспекторларини малакасини ошириш, аттестациядан ўтказиш, тегишли мутасадди ташкилотлардан мутахассисларни жалб қилган холда ўқитиш дастури тузилиши лозимлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, Бошқарув раиси томонидан Департамент фаолиятини самарали ташкил қилиш мақсадида 2022 йилда амалга ошириладиган ишлар юзасидан устувор вазифаларни белгилаб берди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ молиявий ва комплаенс назорат департаменти

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг