Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олти йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистон яна Тожикистонга газ етказиб беришни бошлади

Олти йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистон яна Тожикистонга газ етказиб беришни бошлади

Фото: «Sputnik»

Ўзбекистон Тожикистонга табиий газ етказиб беришни бошлади, деб хабар берди «Sputnik».

Қўшни мамлакатга газ етказиб бериш ҳақидаги шартнома Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга бўлган сафари вақтида имзоланган эди.

Шартнома имзоланганидан сўнг газ етказиб бериш тизими жуда қисқа вақт ичида қайта тикланди. Дастлабки босқичда газ қўшни мамлакатнинг чегара олди ҳудудлари ҳамда йирик саноат корхоналарига етказиб берилади.

Манбанинг қайд этишича, Тожикистонга газ етказиб бериш 2012 йилда тўхтатиб қўйилган эди. «Тожиктрансгаз» ва «Ўзтрансгаз» компаниялари орасида имзоланган шартномага кўра, 2018 йилда Тожикистонга 15,1 млн доллар эавазига 126 млн метр куб газ етказиб берилади. Табиий газ ўтказиш қуввати соатига 125 минг метр куб бўлган «Музрабод — Душанбе» қувури орқали етказиб берилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг