Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бугунги кунда мактаб ўқитувчисининг ўртача ойлик иш ҳақи қанча?

Бугунги кунда мактаб ўқитувчисининг ўртача ойлик иш ҳақи қанча?

Фото: «Xabar.uz»

Молия вазирлигига ҳозирги вақтда ўқитувчиларнинг ойлиги қанчалиги юзасидан кўплаб саволлар келиб тушмоқда. Эътиборингиз учун, умумтаълим мактаби ўқитувчиларининг ўртача ойлик иш ҳақи миқдорлари тўғрисида қисқача тўхталиб ўтишни лозим топдик.

Бугунги кунда умумтаълим мактабларининг малака тоифага эга бўлмаган олий маълумотли бошланғич синф ўқитувчисининг ойлик маоши 1 133 700 сўмни, шу тоифадаги юқори синф ўқитувчисининг ойлик маоши 1 004 547 сўмни ташкил этади.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида»ги 275-сонли қарорига мувофиқ умумтаълим муассасалари ўқитувчиларига қуйидаги қўшимча ҳақ тўланади:

синф раҳбарлиги учун – энг кам ойлик иш ҳақининг 100 фоизи;

дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун - энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида.

Мазкур қарорга мувофиқ умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан базавий тариф ставкаларига:

тарбиявий жараён амалга оширилишининг сифати ва самарадорлигига, синфдан ташқари ишларга қўшилган аниқ шахсий ҳиссага қараб ҳамда синфдан ташқари ишлар учун 15 фоизгача миқдорда;

ўқитишнинг юқори самарадорлиги ва сифати учун 25 фоизгача миқдорда қўшимча устама белгиланади.

Демак, умумтаълим муассасалари ўқитувчисининг ойлик иш ҳақини юқорида келтирилган барча устама ва қўшимчаларнинг ўртача миқдорини қўшган ҳолда ҳисобласак, бошланғич синф ўқитувчисига 1 618 800 сўм, юқори синф ўқитувчисига эса 1 463 816 сўм ойлик ҳисобланар экан.

Ушбу иш ҳақи миқдорларидан солиқлар ва ушланмаларни чегириб ҳисобласак, бошланғич синф ўқитувчиси 1 312 620 сўм, юқори синф ўқитувчиси 1 195 607 сўм ойлик иш ҳақи қўлига олади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги «Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1875-сонли қарорига асосан умумтаълим муассасаларининг чет-тили ўқитувчиларига қишлоқ жойларда жойлашган таълим муассасаларида уларнинг тариф ставкаларига яна 30 фоиз ҳамда бошқа таълим муассасаларида 15 фоиз қўшимча ҳақ тўланишини маълум қиламиз.


Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг расмий сайтидан олинди.

Изоҳлар 3

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг