Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўртача ойлик иш ҳақи бўйича Наманган вилояти охирги ўринда

Ўртача ойлик иш ҳақи бўйича Наманган вилояти охирги ўринда

Фото: «Xabar.uz»

Иқтисодий фаолият турлари кесимида иш ҳақи кўрсаткичларини умумлаштириш натижасида, 2018 йил январь-март ойларида Ўзбекистон Республикасида ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 1 548,3 минг сўмни ташкил этгани ҳақида хабар берган эдик.

Фото: Давлат статистика қўмитаси

Шунингдек, ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи кўрсаткичи республика ҳудудлари бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг юқори миқдори Тошкент шаҳрида 2 129,9 минг сўмни (республикадаги ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан 137,6 %), Навоий вилоятида 2 118,8 минг сўмни (136,8 %) ва Тошкент вилоятида 1 686,7 минг сўмни (108,9 %) ташкил этган бўлса, Наманган вилоятида 1 223,9 минг сўмни (79,0 %), Самарқанд вилоятида 1 234,8 минг сўмни (79,8 %) ташкил этиб, бошқа ҳудудларга нисбатан кам миқдорга эга бўлмоқда.

Фото: Давлат статистика қўмитаси

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига мувофиқ, муайян давр учун белгиланган меҳнат нормасини ва меҳнат вазифаларини тўлиқ бажарган ходимнинг ойлик меҳнат ҳақи қонун ҳужжатларида Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди (2018 йил январь-март ойларида 426,5 минг сўмни ташкил этган) бўйича белгиланган миқдордан оз бўлиши мумкин эмаслиги кўрсатиб ўтилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг