Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонликлар йил бошидан бери «чиройли» авторақамларга қанча маблағ ишлатгани маълум

Ўзбекистонликлар йил бошидан бери «чиройли» авторақамларга қанча маблағ ишлатгани маълум

Йил бошидан бери ҳамюртларимиз «чиройли» авторақамларни ҳарид қилиш бўйича 2018 йил натижаларига яқинлашишган.

2019 йилнинг дастлабки тўққиз ойида сотилган авторақамлар бюджет ҳисобига 113,2 миллиард сумни олиб келган. Бу ҳақида Республика товар-хом ашё биржаси маълумот бермоқда.

Тузилган битта битимнинг ўртача қиймати 4,1 миллион бўлиб, умумий ҳисобда 26 820 та автомобил рақамлари рўйхатга олинган.

Маълумот ўрнида, шу турдаги «чиройли» авторақамларни аукцион тартибида сотиш 2017 йилнинг сентябрь ойида йўлга қўйилганди. 2017 йил якунларига кўра маблағлар 27,6 миллиард сўмни ташкил этган бўлса, 2018 йилда эса кўрсаткичлар 121,7 миллиард сўмга тенг бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг