Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзсаноатқурилишбанк ОПЕК Халқаро ривожланиш фонди билан 20 млн. АҚШ долларига тенг кредит битими имзолади

Ўзсаноатқурилишбанк ОПЕК Халқаро ривожланиш фонди билан 20 млн. АҚШ долларига тенг кредит битими имзолади

Ўзсаноатқурилишбанк ОПЕК Халқаро ривожланиш фонди (OFID) билан 20 млн. АҚШ долларига тенг кредит битимини имзолади. Ҳужжат Ўзбекистондаги маҳаллий корхоналарнинг савдо бўйича молиялаштиришга бўлган эҳтиёжини қоплашга йўналтирилади.

Кредит Ўзсаноатқурилишбанкнинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига молиявий хизматлар кўрсатиш имкониятларини кенгайтиради. Бу эса иқтисодий ўсиш ва янги иш ўринларини яратишнинг муҳим омили ҳисобланади.

OFID'дан ўзлаштирилган маблағлар Банк томонидан қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, қурилиш ва тўқимачилик саноати каби иқтисодиётнинг турли соҳаларидаги субқарздорларга савдони молиялаштириш бўйича тақдим этилади.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакат иқтисодиётини юксалтириб, хусусий секторга инвестициялар жалб қилишни рағбатлантирмоқда. Халқаро ривожланиш фонди ҳам Ўзсаноатқурилишбанкнинг 23 мингдан зиёд мижозлари базасидан фойдаланиб, молия муассасасининг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка ажратилаётган кредитлар портфелини кенгайтиришга кўмаклашишни мақсад қилди.

– OFID Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий ривожланишни анчадан бери қўллаб-қувватламоқда, – деди OFID Бош директори Абдулхамид Алхалифа. –Аммо мазкур ҳужжат банк билан савдони молиялаштиришга оид илк битимимиз бўлиб, у хусусий секторни ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшишга яхши мисол бўла олади. Биз ҳар қандай иқтисодиётнинг ҳаётий муҳим жабҳаси – кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашдан мамнунмиз. Ўзбекистонга БМТнинг барқарор ривожланиш соҳасидаги инклюзив ва барқарор иқтисодий ўсиш ҳамда бандликни таъминлашга кўмаклашишга қаратилган мақсадига кўмаклашишга тайёрмиз.

Таъкидлаш жоиз, OFID ва Ўзбекистон йигирма йилдан зиёдроқ вақт мобайнида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича ҳамкорлик қилиб келади.

Банк Ахборот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг