Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қайси давлатнинг табиий бойлиги кўп?

Қайси давлатнинг табиий бойлиги кўп?

Биз табиий бойликлар деганда кўпроқ нефт ва газни тушунамиз. Аслида кўмир ва ёғоч ҳам катта ҳажмда сотилади ва харид қилинади.

Фото: Yvision.kz

Қуйида нефт, газ, кўмир ва ёғоч каби табиий бойликларининг умумий қиймати жиҳатидан кучли олтиликка кирган давлатлар билан танишамиз.

6-ўрин: Хитой

Табиий бойликлари асосан кўмир ва ёғочдан иборат бўлган Хитойнинг бундай бойликлари тахминан 23 трлн. долларни ташкил қилади.

5-ўрин: Эрон

Эроннинг умумий табиий бойликлари 27,3 триллион долларни ташкил қилиши ҳисоблаб чиқилган. Шундан 16 трлн. доллари нефт ҳиссасига тўғри келса, қолган 11 трлн. доллари газ конларига тўғри келади. Эрон газ ҳажми бўйича Қатар билан беллашади.

4-ўрин: Канада

Канаданинг табиий бойликлари қиймати 33,2 триллион долларга тенг. Бунга 2009-2010 йилларда очилган нефтли қумлардан 150 млрд. баррелга тенг конлар топилгани сабаб бўлган. Ҳозирда нефт ортидан Канада 21 трлн. доллар ишлаб олиши мумкин.

3-ўрин: Саудия Арабистони

Бу давлатнинг 34,4 триллион долларлик табиий бойликлари бўлиб, бундан 31,5 трлн. доллари нефт ҳиссасига тўғри келади. Айнан Саудия Арабистони ҳиссасига дунёдаги нефтнинг тахминан 20 фоизи тўғри келади.

2-ўрин: АҚШ

АҚШнинг табиий бойликлари 45 триллион долларга тенг дея баҳоланган. Шундан 11 трлн. доллари ёғочга тўғри келса, кўмир 30 трлн. долларни ташкил қилади. Бундан ташқари АҚШ олтин, мис, нефт ва газ конларига ҳам эга. АҚШ ўз табиий бойликларидан келгуси авлодга қолдиришни кўзлаб деярли фойдаланмайди.

1-ўрин: Россия

Россиянинг табиий бойликлари унинг ҳудуди қадар улкан — 75 триллион доллардан ортиқ. Шундан 28,5 триллиони — ёғоч, 19 трлн. табиий газ ва 7 трлн. доллари нефт ҳиссасига тўғри келади. Бундан ташқари Россия кўмир бўйича иккинчи ўринда, олтин конлари бўйича учинчи ўринда туради. Аммо бу конларнинг кўпчилиги етиб бориш қийин ва музли ҳудудларда эканлиги боис ҳозирча фойдаланилмайди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг