Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияда ишсизлар сони ошди

Россияда ишсизлар сони ошди

Россиядаги ишсизлар сони ушбу ҳафтада 0,9 фоиз ошди.

Фото: «РИА Новости»

Россиядаги ишсизлар сони ушбу ҳафтада 0,9 фоиз ошди ва 800 мингдан кўпроқ кишини ташкил этмоқда. Бу ҳақида Россия меҳнат вазирлиги маълумотига асосланиб «РИА Новости» хабар бермоқда.

«Жорий йилнинг 14 февралидан 21 февралига қадар бандлик органларида рўйхатга олинган ишсизлар сони аввалгиларига нисбатан 0,9 фоиз ўсди ва 800 630 нафарни ташкил этмоқда. Ўтган йили бу кўрсаткич 927 380 та эди», — дейилади хабарда.

Ишсизликнинг ўсиши федерациянинг Тува, Олтой, Чукотка, Сахалин ва Магадан каби субъектларида кўпроқ кузатилган.

2018 йилнинг 1 февралигача рўйхатга олинган ишсизлар сони Россиянинг меҳнатга яроқли аҳолисининг 1 фоизини ташкил этади. Иш берувчи ташкилотлардаги бўш ўринлар сони эса 1,4 миллионта бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг