Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 8 фоизга ошди
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январ-март ойларида Ўзбекистонда 289,3 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8 фоизга ошган.
Аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми республика бўйича 7,6 млн сўмни ташкил этди.
2026 йил 1 апрел ҳолатига республикамизда 61 мингта саноат корхонаси фаолият юритмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter