Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

VEON GSMA Open Gateway тизими асосидаги инновацион технологияни ишга туширмоқда

VEON GSMA Open Gateway тизими асосидаги инновацион технологияни ишга туширмоқда

VEON AdTech ишламалари тижорий оптималлаштириш, молиявий хавфсизлик ҳамда табиий офатлар ҳақида огоҳлантириш тезлиги ва аниқлигини таъминловчи хизматларни яратишга қаратилган.

VEON Ўзбекистонда биринчи бор лойиҳаси жорий қилинган геолокация шлюзи платформасини ишга туширганини эълон қилди. Бу тижорий хизматлардан тортиб молиявий хизматлардаги фирибгарликни камайтириш ва фавқулодда хизматларни қўллаб-қувватлашгача бўлган кенг миқёсда фойдаланиш имкониятини беради. Геоаналитик шлюз Глобал мобил алоқа тизимлари ассоциациясининг Open Gateway тизимига асосланган. Лойиҳа дастурчиларга универсал API протоколлари асосида уяли алоқа операторлари тармоқларига кириш имконини беради.

Мобил алоқа глобал тизимлари ассоциацияси (ёки GSMA) — дунё бўйлаб уяли алоқа операторлари манфаатларини ифодаловчи савдо ташкилоти ҳисобланади. 800 га яқин уяли алоқа операторлари GSMA’нинг тўлақонли аъзоси бўлса, 400 дан ортиқ компаниялар эса, ассоциацияланган аъзолардир.

Геолокация шлюзи Nokia ва Infobip билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ва иловаларга қурилмаларнинг жойлашувини аниқлаш имконини беради. Келажакда бу лойиҳа VEON гуруҳининг барча рақамли операторлари кесимида кенгайтирилиши режалаштирилган, шунингдек, бошқа уяли алоқа операторлари томонидан лицензиялаш учун очиқ саналади.

Технология давлатга қарашли соҳалар учун ҳам янги имкониятларни очади. Масалан, фавқулодда хизматлар маълум жойларда одамларни сув тошқини, зилзила ёки бўрон каби яқинлашиб келаётган табиий офатлар ҳақида огоҳлантиришлари мумкин. Молиявий ташкилотлар эса карта эгасининг транзакция ёки банкоматдан пул ечиб олиш вақтида ҳозир бўлганлигини аниқлаши мумкин бўлади. Тижорий компаниялар учун технология мижозлар билан мулоқот қилишда янги ёндашувларни яратади. Масалан, фойдаланувчилар ресторан, дўкон ва бошқа кўнгилочар масканларнинг маълум радиусида бўлганларида SMS-хабарномалар олишлари мумкин бўлади.

Геолокация шлюзи халқаро махфийлик қонунлари ва маълумотларни ҳимоя қилиш қоидаларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва учинчи томон хизматларига фақат аноним маълумотларнигина тақдим этади. Муайян фойдаланувчига тегишли маълумотлар ишончли томон сифатида фақат уяли алоқа операторида қолади. Тижорий иловалар учун, жисмоний шахслар билан коммуникациялар ушбу юрисдикциянинг ҳуқуқий сиёсатига тўлиқ асосланади.

«Мобил алоқа операторлари рақамлаштириш орқали иқтисодий ривожланишда етакчи ўринда туради. Айниқса, VEON ишлайдиган динамик ўсувчи бозорларга эга мамлакатларда. Геолокация шлюзи ёрдамида биз бозорларимизда кенг кўламли рақамлаштиришга имкон берувчи энг сўнгги халқаро стандартларни жорий қилмоқдамиз», — дейди VEON компанияси гуруҳи бош директори Каан Терзиўғлу.

«Open Gateway ташаббуси корпоратив ишлаб чиқувчиларга тармоқларни дастурлаш ва API универсал тизими орқали уланиш имкониятини беради. Бундай ўзаро ҳамкорлик иловаларни бир марта дастурлашни ва кейин уларни бутун дунё бўйлаб ўзаро боғланган операторлик тармоқлари билан интеграциялаш мумкинлигини англатади. Бу рақамли ечимларни имкон қадар тезроқ амалга ошириш имконини беради», – деб тушунтиради GSMA техник директори Алекс Цинклер. Шунингдек, у қуйидаги фикрларни билдириб ўтди: «VEON ушбу ташаббусни ундан фойдаланиш имкониятлари кенг бўлган Марказий ва Жанубий Осиё бозорларига олиб чиқаётганидан мамнунмиз. Биз таклиф этаётган фавқулодда ҳолатларга қандай реакция кўрсатишдан тортиб, то тижорий ривожланишгача бўлган ечимлар жуда долзарб деб ўйлайман ва бошқа уяли алоқа операторлари учун ҳам кенгайтирилиши мумкинлигини билдириб ўтмоқчиман».

Биринчи марта ушбу технология Ўзбекистондаги «Dodo Pizza» ресторанлар тармоғи учун тижорий мақсадларда қўлланилган эди. VEON гуруҳининг шўба корхоналари — Beeline Uzbekistan ва VEON AdTech билан биргаликда пицерия, геолокацион API асосида жуда аниқ маркетинг услубини қўллади. Тармоқ филиалидан 2 километр радиус узоқда бўлган фойдаланувчилар ҳақидаги маълумотлар Geolocation API бўйича фильтрланиб, VEON AdTech томонидан ўша фойдаланувчиларга тушлик ҳақидаги махсус билдиришномалар юборилган. Хабарда эса промокод ва «Dodo Pizza» иловасига ҳавола мавжуд эди.

«Янги VEON технологияси мижозларимизга мурожаат қилишнинг мутлақо янги ва ўзгача йўлини тақдим этмоқда», - дейди Сергей Ким, «Dodo Pizza» пицерия тармоғининг ривожланиш бўйича директори. Бундан ташқари, у технология ҳақида ўз фикрини давом эттириб, шундай деди: «Унинг ёрдами билан биз ҳозирда реклама ва промокодларни таклиф қилиш орқали мижозларни хабардор қилиш тизимини оптималлаштириш имконига эгамиз. Шуни айтиб ўтиш керакки, бу биз учун ҳам ва бошқа тадбиркорлар учун ҳам ўйин қоидаларини ўзгартиради».

VEON AdTech компаниясининг ишланма ва технологиялари нафақат Ўзбекистонда, балки VEON холдинги мавжуд бўлган бошқа ҳудудларда ҳам рақамли трансформациялаш ва бизнесни ривожлантириш учун янги истиқболларни очиб беради. Инновацион технологиялар ва ҳамкорлик муносабатларидан фойдаланиш орқали халқаро компания мижозлар учун янги имкониятлар яратиб, ўз хизматларини яхшилашда давом этмоқда, шунингдек, бутун бошли рақамли экотизимнинг ривожланишига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Бу VEON компаниясининг кундалик ҳаётимиз ва бизнес жараёнларини ўзгартирадиган ақлли ва ёндош рақамли экотизим яратиш йўлидаги навбатдаги йирик қадамидир.

***

«Unitel» МЧЖ 2006 йилнинг 12 сентябридан бошлаб «Beeline Uzbekistan» савдо белгиси остида хизматлар кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan бош қароргоҳи Амстердам шаҳрида (Нидерландия) жойлашган VEON халқаро телекоммуникация холдинги таркибига киради

VEON 6 жадал ривожланиб бораётган мамлакатда 160 миллиондан зиёд фойдаланувчиларга эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматларининг провайдери. Унинг акциялари NASDAQ va Euronext Amsterdam фонд бозорларида жойлаштирилган.

Beeline Uzbekistan’да 1.6 мингга яқин ходим ишлайди. 2006 йилдан буён Ўзбекистон бозорига кириши билан VEON мамлакат телекоммуникация соҳасига 1.4 миллиард АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритди. «Unitel» МЧЖ — Ўзбекистоннинг йирик солиқ тўловчи компанияларидан бири. Beeline SB’нинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида 2 миллиард долларга яқин солиқ тўланган.

VEON AdTech — дигитал ва перформансе маркетинг ҳамда замонавий реклама технологияларини, жумладан, ўзининг дастурий платформаларини ривожлантириб борувчи VEON компаниялар тармоғининг бир қисми ҳисобланади.

Компания ўз иш фаолиятида Big Data, сунъий интеллект ва machinelear технологияларидан фойдаланади. VEON AdTech юқори аниқликдаги таргетинг хизматлари, бозор эҳтиёжларини ўрганиш ва дўконлардаги мижозлар фаоллигини ёки танланган ҳудудлардаги трафикни таҳлил қилиш хизматларини таклиф қилади. Рақамли маркетинг хизматлари ҳар қандай масштабдаги бизнесларга, шунингдек, давлат секторига ҳам мўлжалланган.

Сайт: beeline.uz
Facebook: @beeline.uz
Instagram: @beeline_uzbekistan
Telegram: @beelineuzbekistan
Twitter: @beeline_uz
LinkedIn: @beeline-uzbekistan

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг