Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хориждаги ўзбекистонликлардан экспертлик кенгаши тузилди

Хориждаги ўзбекистонликлардан экспертлик кенгаши тузилди

Фото: «Spot.uz»

«Buyuk kelajak» халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Ташкилот номи ўзбек, рус ва инглиз тилларида бир хил «Buyuk kelajak» сифатида қўлланилади.

Бу ташкилот томонидан хорижда яшаб-фаолият юритаётган ўз касбининг етук мутахассислари бўлган ўзбекистонлик ватандошлар иштирокида экспертлик кенгаши тузилган.

Эндиликда, «Buyuk kelajak» ХННТ Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар бўйича янги таклифлар тақдим этади. Жумладан, 2021 йилга қадар қабул қилинган Ҳаракатлар стратегияси доирасида «Тараққиёт стратегияси» маркази билан яқин ҳамкорликда фаолият олиб боради.

Жумладан, турли соҳа мутахассисларидан иборат экспертлар кенгаши аъзоларини фаол жалб қилиш орқали келгуси йиллар учун ишлаб чиқиладиган Давлат дастурларига таклифлар тақдим этиб боради. 

Ташкилотнинг асосий мақсади Ўзбекистонни янада жадал ривожланиши учун хизмат қиладиган узоқ муддатли таклиф ва стратегиялар ишлаб чиқишдан иборат.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг