Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

31 март. НATO учун ғалати таклиф, «Қора ва оқ» Франция, Муссолинининг 8 соати, «Матрица» ва бошқа муҳим воқеалар

31 март. НATO учун ғалати таклиф, «Қора ва оқ» Франция, Муссолинининг 8 соати,  «Матрица» ва бошқа муҳим воқеалар

Байрам ва муҳим саналар

  • Геноцид қилинган озарбайжонлар куни (Озарбайжон).
  • Озодлик куни (Малта).
  • Цезар Чавес куни (АҚШ, Калифорния). АҚШда мексикалик муҳожирлар оиласида туғилган Цезар Чавес муҳожирларнинг ижтимоий ва фуқаролик ҳуқуқлари учун курашган.
  • Хансик байрами (Корея Республикаси). Шу куни иссиқ овқат тайёрланмайди, ўтганларнинг қабрларига ноз-неъматлар олиб борилади.

Воқеа-ҳодисалар

  • 1284 йил — епископ Эли Питерхаусга асос солди. Бугун у Кембриж университетининг энг кўҳна ва кичик коллежи.
  • 1770 йил — Янги Зеландияни тадқиқ қилиб, унинг орол эканини аниқлаган инглиз денгизчиси Жеймс Кук ғарбга — Австралияга сузиб кетади.
  • 1814 йил — Лавилет қишлоғида Парижнинг таслим бўлиши тўғрисидаги ҳужжат имзоланди. Шу билан Наполеон урушлари хотима топди.
  • 1831 йил — Квебек и Монреал шаҳар мақомига эга бўлди.
  • 1856 йил — яҳудийларга Россия флотида хизмат қилиш тақиқланди.
  • 1889 йил — Парижда Эйфел минорасининг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Конструктор Густав Эйфел миноранинг тепасига француз байроғини илиб қўйди.
  • 1893 йил — америкалик Уиткомб Жадсон кийим тугмасига муқобил ишланма — «молния»ни ихтиро қилди.
  • 1900 йил — Францияда аёллар ва болаларнинг иш куни 11 соатдан ошишини тақиқловчи қонун қабул қилинди.
  • 1900 йил — автомобилларнинг биринчи рекламаси АҚШнинг «Saturday Evening Post» газетасида пайдо бўлди.
  • 1901 йил — биринчи «Mercedes-Benz» автомобили чиқарилди.
  • 1909 йил — «Титаник» кемасини қуриш бошланди.
  • 1917 йил — АҚШ Даниядан Виргин оролларини 25 млн. долларга сотиб олди.
  • 1918 йил — АҚШ илк маротаба ёзги вақтга ўтди.
  • 1923 — Бенито Муссолини Италияда саккиз соатлик иш куни жорий этди.
  • 1949 йил — Нюфаундленд Канаданинг 10-вилоятига айланди.
  • 1954 йил — собиқ СССР ўзини аъзоликка қабул қилишни сўраб НATOга мурожаат қилди. Шимолий Атлантика алянси рад жавобини берди.
  • 1955 йил — собиқ СССР ГДРга Дрезден галереяси хазинасини қайтарди.
  • 1959 йил — Буюк Британия собиқ бош вазири Уинстон Черчиллнинг уйидан ўғрилар 10 минг фунт стерлинг ўмаришди.
  • 1966 йил — Бойқўнғирдан Ойнинг биринчи сунъий йўлдоши — «Луна-10» станцияси ортилган «Молния» ракетаси учирилди.
  •  1967 йил — Франция НАТО таркибидан чиқишга қарор қилганидан сўнг ташкилотнинг штаб-квартираси Париждан Брюссел(Белгия)га кўчирилди.
  • 1979 йил — Исроил ва Миср ярашув битимини имзолади.
  • 1991 йил — Варшава шартномаси ташкилотининг навбатдан ташқари ўтказилган йиғилишида ташкилотнинг ҳарбий тузилмалари бекор қилинди.
  • 1991 йил — Грузияда ўтган референдумда аҳолининг 90 фоизи мустақиллик учун овоз берди.
  • 1992 йил — Локербида «Пан Америкен» самолёти портлатилишида гумонланган икки шахсни беришдан бош тортгани учун Ливияга қарши БМТ санкциялар жорий этди.
  • 1994 йил — МДҲга БМТда кузатувчи мақоми берилди.
  • 1999 йил — «Матрица» филми экранларга чиқди.

Таваллуд кунлари

  • 250 йил — Констанций I Хлор, Рим императори, Константинлар сулоласи асосчиси.
  • 1499 йил — Пий IV (Жованни Анжело де Медичи), Рим папаси.
  • 1519 йил — Генрих II, француз қироли.
  • 1596 йил — Рене Декарт, француз файласуфи, математик, физик.
  • 1685 йил — Иоганн Себастян Бах, буюк немис бастакори.
  • 1732 йил — Франц Йозеф Ҳайдн, австриялик машҳур бастакор.
  • 1788 йил — Рама III, Сиам қироли.
  • 1811 йил — Роберт Вилҳелм Бунзен, немис кимёгари, цезий ва рубидийни кашф этган, газўчоқни ихтиро қилган.
  • 1939 йил — Звиад Гамсахурдия, Грузиянинг биринчи президенти.
  • 1948 йил —Алберт Гор, Билл Клинтон пайтида АҚШ вице-президенти.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг