Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

8 август натижалари: грант бўйича энг юқори балл Урганчда қайд этилди

8 август натижалари: грант бўйича энг юқори балл Урганчда қайд этилди

Фото: «Tanlov.uz»

Республика олий таълим муассасаларига кириш тест синовларининг саккизинчи куни – 8 август натижалари эълон қилинди.

ДТМ ахборот хизматининг хабарига кўра, тест синовлари 17 та олий таълим муассасаси бўйича ўтказилган, уларда 58 063 нафар абитуриент иштирок этган.

Давлат гранти бўйича энг юқори ўтиш бали: 184,3.

Тўлов-контракт бўйича энг юқори ўтиш бали: 138,3 ни ташкил қилди.

Ўртача ўтиш бали:

давлат гранти –99,0;

тўлов-контракт – 78,9 ни ташкил қилди.

Олий таълим муассасалари бўйича энг юқори ўтиш бали:

давлат гранти бўйича – 184,3 балл, Урганч давлат университетининг «Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими» таълим йўналишида қайд этилди.

тўлов-контракт бўйича – 138,3 балл, Фарғона давлат университетининг «Филология ва тилларни ўқитиш: ўзбек тили» таълим йўналишида қайд этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг