Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Афросиёб» чипталарининг янги нархи: энг арзон билет 105 минг сўм

«Афросиёб» чипталарининг янги нархи: энг арзон билет 105 минг сўм

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ 1 ноябрдан «Афросиёб» поездлари чипталарининг нархини оширишга қарор қилгани ҳақида ёзган эдик. «Uz24.uz» нашри чипталарнинг қанчага ошгани ҳақидаги маълумотларни келтирди.

Ҳозирги кунда Тошкент-Бухоро-Тошкент, Тошкент-Шаҳрисабз-Тошкент, Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналишларида 4 та «Афросиёб» поезди ҳаракатланиб келмоқда.

1 ноябрдан чипталарга қуйидаги нархлар белгиланди:

Тошкент — Самарқанд:
• VIP-класс — 203 850 минг сўм;
• Бизнес-класс — 141 750 минг сўм;
• Эконом-класс — 105 300 минг сўм.

Ташкент — Қарши:
• VIP-класс — 282 150 минг сўм;
• Бизнес-класс — 199 800 минг сўм;
• Эконом-класс — 145 800 минг сўм.

Тошкент — Бухоро:
• VIP-класс — 323 050 минг сўм;
• Бизнес-класс — 237 600 минг сўм;
• Эконом-класс — 172 800 минг сўм.

Эслатиб ўтамиз, юқори тезликда ҳаракатланувчи «Afrosiyob» электропоезди йўл чипта нархлари шу йилнинг 15 августида ҳам 34—35 фоизга оширилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг