Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Академик Собир Мирвалиев оламдан ўтди

Академик Собир Мирвалиев оламдан ўтди

Фото: «Xabar.uz»

Бугун, 18 июнь куни адабиётшунос олим, академик Собир Мирвалиев ҳаётдан кўз юмди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1983), филология фанлари доктори (1971), профессор (1978) Собир Мирвалиев 1933 йили Тошкентда таваллуд топган. Тошкент кечки педагогика институтини тугатган (1956). Ўзбекистон Фанлар Академияси Тил ва адабиёт институти Адабиёт музейида кичик илмий ходим (1957), «Ўзбек тили ва адабиёти масалалари» журналида адабий ходим (1958-62), институтда катта илмий ходим (1962-74), Тошкент маданият институти ўзбек тили ва адабиёти кафедраси мудири (1974-95), шу кафедра профессори (1995 йилдан) сифатида фаолият юритган. У ўзбек романчилик мактабининг пайдо бўлиш ва шаклланиш йўлини тадқиқ этган. Олимнинг «Ўзбек адиблари» китобида XX асрда яшаб ижод этган ёзувчилар ҳаёти ва ижоди ҳақида мухтасар маълумотлар берилган. 2000 йилда «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотланган.

«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали адабиётшуноснинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг