Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«AKFA Medline»да икки ой давомида 200 га яқин жарроҳлик операцияси муваффақиятли ўтказилди (видео + фото)

«AKFA Medline»да икки ой давомида 200 га яқин жарроҳлик операцияси муваффақиятли ўтказилди (видео + фото)

«AKFA Medline» кўп тармоқли тиббиёт маркази

«AKFA Medline» кўп тармоқли тиббиёт марказининг юқори малакали шифокорлари қисқа вақт ичида турли мураккабликдаги 200 га яқин жарроҳлик операцияларини муваффақиятли ўтказишди.

«AKFA Medline»нинг жарроҳлик бўлимида маҳаллий шифокорлар билан бир қаторда дунёнинг етакчи тиббий клиникаларидан таклиф этилган мутахассислар ҳам фаолият юритишади. Улар орасида аёл жарроҳлар ҳам бор.

Энг замонавий ва инновацион тиббий ускуналар билан жиҳозланган жарроҳлик бўлимида деярли барча йўналишлар бўйича соҳада етакчи бўлган давлатларникидан қолишмайдиган жарроҳлик операциялари амалга оширилмоқда. Мисол тариқасида  оёқ ва қўл, кўз, қулоқ ва бурун, умуртқа поғоналари, гинекологик ва урологик, кўкрак қафаси ва бошқаларни келтириш мумкин. 

Жарроҳлик операцияларида наркоз бериш ўта муҳим босқич ҳисобланади. «AKFA Medline» да айнан шу жиҳатга катта эътибор қаратилади. Замонавий ускуна ва жиҳозлар беморларга узлуксиз тиббий ёрдам кўрсатиш ва уларнинг аҳволларини мониторинг қилиб бориш имконини беради.

Шубҳасиз, беморнинг тезда шифо топишида руҳиятнинг аҳамияти катта. Ён-атрофингиз ям-яшил боғлардан, ранг-баранг гулзордан иборат бўлса, кайфиятингиз кўтарилиши аниқ. Шу ҳолатларга эътибор қаратилиб, клиника раҳбарияти томонидан беморларнинг тоза ҳавода дам олишлари учун махсус жойлар ташкил қилинган, марказ ҳудудида фавворалар ишлаб турибди.

Беморларнинг тўғри овқатланишларини ташкил этиш – соғайиш йўлидаги дастлабки ва энг асосий қадам. Шу мақсадда, клиникага ташқаридан озиқ-овқат маҳсулотларини олиб киришгу рухсат берилмайди. Беморларнинг шахсий шифокори тавсиясига кўра, бепул сифатли иссиқ овқат билан таъминлаш учун барча шароитлар яратилган. Бу билан бемор томонидан шифокор рухсат бермаган таомни тановвул қилишининг олди олинади.

Тиббиёт ходимларининг таркибини шакллантириш ҳамда «AKFA Medline» тиббиёт марказида беморларни даволаш учун Ҳиндистон, Жанубий Корея, Германия мамлакатлари етакчи клиникаларининг амалиётларидан фойдаланилади.

Тиббиёт марказида беморлар учун тақдим этилган яна бир ўзига хос жиҳатни қайд этиш зарур. «AKFA Medline»га ташриф буюрувчилар ўз хоҳишларига кўра тонгда марказга келиб, даволаниб бўлгандан сўнг, кечки пайт уйларига қайтишлари ҳам мумкин. 

Инновацион технологиялар ёрдамида оддий текширувдан то мураккаб жарроҳлик операцияларигача амалга ошириладиган клиникада нафақат юртимиз аҳолиси, балки қўшни республикалардан ҳам беморлар даволаниб кетишмоқда.

  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Кичик ҳалқа йўли кўчаси, 5-А уй;
  • Мўлжал: “Беруний” метро бекати;
  • Телефонлар: 1141 ёки +998(71) 203-30-03.

Реклама ҳуқуқи асосида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг