Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Акмал Бурхонов 1,5 млн долларлик уй ҳақидаги миш-мишга муносабат билдирди

Акмал Бурхонов 1,5 млн долларлик уй ҳақидаги миш-мишга муносабат билдирди

Телеграмдаги каналлардан бирида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорига қайнотаси 1,5 млн долларлик ҳовли совға қилгани ҳақидаги хабар тарқалди.

Унда ер остки қисми 2 қават, ер устки қисми 2 қават бўлган ҳашаматли уйда лифт ўрнатилгани, 3 нафар хизматкор ишлаши ҳам айтилганди.

Акмал Бурхонов ўзининг Twitter-саҳифасида ушбу хабарга муносабатини билдирди.

«Бу ёлғон хабар! Шундай бўлса-да, қайнотамга юбориб қўйдим», – дея ҳазиломуз пост қолдирди агентлик раҳбари.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг