Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АОКА раҳбари Фарғонада журналист билан содир бўлган воқеага муносабат билдирди

АОКА раҳбари Фарғонада журналист билан содир бўлган воқеага муносабат билдирди

Дилшод Саиджонов.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Дилшод Саиджонов Фарғонада журналистнинг босимга учраши воқеасига ўз муносабатини билдирди.

Кеча Агентлигимизга «Маърифат» газетаси журналисти Шарифа Мадраҳимовадан Фарғона вилояти Учкўприк тумани ҳокимлиги томонидан ҳуқуқлари бузилганлиги тўғрисида мурожаат келиб тушди.

АОКА воқеликни диққат билан ўрганиб чиқди ва якунда туман ҳокимлик вакиллари ҳамда туман ИИБ ходимлари томонидан «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида» ва «Журналистларнинг касбий фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси нормалари бузилиши эҳтимоли юзасидан вазиятга ҳуқуқий баҳо беришни сўраб, Бош прокуратурага мурожаат қилди. Ҳозирги вақтда Бош прокуратура масалани ўрганмоқда ва натижалари бўйича ўз қарорини билдиришни режалаштирмоқда.

Президент Ш.Мирзиёевнинг очиқлик сиёсати давлат идораларидан халқ билан яқин мулоқот ўрнатиш, фуқароларнинг сўровлари, муаммолари ва таклифларига ўз вақтида жавоб беришни талаб қилади. Ушбу мулоқотни олиб боришда оммавий ахборот воситалари ва блогерлар беқиёс рол ўйнайди, улар халқимизга ахборот етказишда барча давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига катта ёрдам кўрсатмоқда. Улар, шунингдек, давлат идоралари матбуот хизматининг таянчи ҳисобланади.

Aгентлик барча давлат идоралари ахборот соҳасида мамлакат қонунчилигини ҳурмат қилишлари ва конструктив танқидни тўғри қабул қилишлари шарт деб ҳисоблайди, чунки ОAВ ва блогерлар идораларнинг обрўси ва ҳаракатларига путур етказиш мақсадида танқид қилишмайди, балки шу орқали уларга фуқароларнинг маълум муаммоларини кўришларига имкон бериш учун, давлат органлари фаолиятидаги, хусусан жамиятни хабардор қилишдаги хатолар, камчиликлар ва уларни халқимиз манфаатларига мос равишда тезда бартараф этиш учун меҳнат қилишади», – дейилади АОКА директорининг биринчи ўринбосари муносабатида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг