Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Австралияда қовундан заҳарланган уч киши вафот этди

Австралияда қовундан заҳарланган уч киши вафот этди

Австралияда қовундан заҳарланган уч киши оламдан ўтди. Бу ҳақда «BBC» хабар тарқатди.

Мамлакатнинг Янги Жанубий Уэлс штатида ҳам 15 нафар кекса киши қовун туфайли листериоз(таёқсимон бактериялардан пайдо бўлувчи касаллик)га йўлиққан. Уларнинг ҳаммаси канталупа навли қовун ейишган.

Штат ҳукумати 1 мартгача харид қилинган, шунингдек, тиликлаб сотилаётган қовунларни тановул этмасликни тавсия қилмоқда.

Тахминларга кўра листериоз Гриффит шаҳри яқинидаги фермаларнинг биридан тарқаган.

Листерия марказий нерв тизимини шикастлаб, менингит ва энцефалитга сабаб бўлиши мумкин. Симптомлари ҳарорат кўтарилиши, қўнгил айниши ва диареяда намоён бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг