Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Аёллар журналистикаси янада фаоллашади

Аёллар журналистикаси янада фаоллашади

Фото: Ўзбекистон журналистлар уюшмаси

Кеча, 15 апрел куни Ўзбекистон журналистлар уюшмаси қошидаги «Журналист аёллар кенгаши»нинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда журналистлар, соҳа олимлари, тадқиқотчилар ва матбуот котиблари замонавий медиа маконида аёлларнинг ўрни ҳамда уларнинг касбий қиёфасини шакллантириш масалаларини муҳокама қилишди.

Уюшма раиси вазифасини бажарувчи Шуҳрат Орипов хотин-қизларга мўлжалланган янги лойиҳалар ҳақида маълумот берди.

Мунозаралар давомида иштирокчилар бир қатор муҳим ташаббусларни илгари суришди. Хусусан, «Атиргул» ижодий танловини қайта тиклаш, таҳририятларда «Маҳорат мактаблари»ни ташкил этиш ва аёлларнинг медиасаводхонлигини ошириш таклифлари қўллаб-қувватланди.

Бундан буён кенгаш йиғилишлари ҳар ойда ўтказилиб, аёллар журналистикасини ривожлантириш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг